Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1373 та давлат харидида қонунбузилиш аниқланди
11:37 / 2025-12-17

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси вилоятдаги давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонунларига риоя этилганлиги юзасидан мунтазам ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

– Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги давлат буюртмачилари томонидан бошланғич қиймати 160 314,4 млн. сўмлик 1373 та давлат харидида қонунбузилиш аломатлари аниқланиб, давлат буюртмачиларига тегишли таъсир чоралари қўлланилди – дейди Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахасисси Элёр Усмонов. – Жумладан, Пахтачи тумани 1-сон политехникуми томонидан жорий йилнинг июль ойида 69,6 миллион сўмлик лот билан танлов савдоси амалга оширилган. Аммо буюртмачи томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси бузилгани аниқланиб, харид комиссиясининг қурилиш моллари харид қилиш учун қабул қилган қарори ва тузилган шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва қонунбузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.  

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири