Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
137 та бино бузилиши эвазига бунёд этилган метрони биласизми?
12:39 / 2020-01-13

“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади, кейинги бекат Олмаота шаҳри метроси”...


“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади, кейинги бекат Олмаота шаҳри метроси”... 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри метроси катталиги ва гўзаллиги бўйича Қозоғистонда ягона Марказий Осиёда Тошкент метросидан кейин иккинчи ўринда туради. 

photo5251509422977559585.jpg

Олмаота ерости транспорти илк бекатининг қурилишига нақд 21 йил вақт сарфланган. Олмаота метро қурилиши бўйича буйруқ 1981 йилда чиқарилган бўлса-да, қурилиш ишлари 1988 йилда бошланган. 

Қурилиш ишлари узоқ давом этган метро 2011 йилда битказилиб, ишга туширилган. У 8 та бекатдан иборат бўлиб, унда 28 та метро вагони ҳаракатланади. 

photo5251538229323214000.jpg

Мазкур метро қурилиши учун 137 бино ҳамда 92 та аҳоли турар жойлари бузилган. Қурилиш жараёнида бир нафар ишчи кўнгилсиз ҳодиса туфайли вафот этган. 

Олмаота метро қурилишига йиллар давомида бир қанча давлатлардан инвесторлар жалб этилган. Хусусан, “Бойқўнғир” бекати нисбатан кечроқ битказилган бўлиб, уни хай-тек услубида безатиш учун Германиядан махсус қурилиш жиҳозлари келтирилган. 

photo5251538229323214002.jpg

2012 йилда олиб борилган ҳисоб китобларга кўра, Олмаота ер ости йўли тўлиқ қуриб битказилиши учун 18 миллиард АҚШ доллари сарфланган. 

photo5251538229323213999.jpg

“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади” сўзлари Олмаота метроси учун бегона. Сиз бу қўшни давлат шаҳридаги метрода бекат номини уч тилда эълон қилинишига гувоҳ бўласиз.