Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
136 та объектда меъёрдан ортиқ ифлослантириш ҳолати аниқланган
17:09 / 2021-06-14

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Барқарор ривожланиш соҳасидаги 11-мақсад этиб белгиланган шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Бугунги кунда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган 685 та корхона ва ташкилотнинг атмосфера ҳавосига, сув муҳитига ҳамда ерларнинг ифлослантирилиши бўйича мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.

Таҳлил натижаларига кўра, жорий йилнинг I чорагида 403 та корхонанинг 1 минг 413 та манбасида мониторинг амалга оширилди. Мазкур жараёнда 136 та объектнинг 169 та манбасида табиий муҳитни рухсат этилган меъёрдан ортиқ ифлослантириш ҳолатлари аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасидаги йирик саноат корхоналарида чанг-газларни тутиб қолиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унда 53 та корхонадаги 294 та чанг-газ тозалаш ускуналарини таъмирлаш ҳамда атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларни камайтириш кўзда тутилган.

2021-2025 йилларда республика, вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган 32 та оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда Жиззах, Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларининг канализация тизимини реконструкция қилиш ишлари бошланган.  

Шунингдек, Хоразм, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари марказларининг тозалаш иншоотлари бўйича лойиҳалаш, техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмоқда.

 

Н.Насриев, ЎзА