Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
13,6 миллион сўм жарима ёзилди
09:39 / 2024-04-12

Хатирчи тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан Кўксарой маҳалласи ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида фуқаролар Д.Т., Р.Ж. ва О.Ғ.лар ўзига тегишли бўлган юк машинасига ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини юклаб олаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Инспекторлар томонидан ҳуқуқбузарлар юклаб олган қум-шағал аралашмаси жойига қайта тўктирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 13,6 миллион сўм миқдорида жарима солинган.

А.Бўриев, ЎзА мухбири