Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
133 кишини алдаган назоратчи қўлга тушди
21:36 / 2020-03-13

133 фуқародан олинган нақд пулларни банк муассасасига топшираман деб, уларнинг ишончига кирган.


Сурхондарё вилояти Денов туманидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатувчи корхона назоратчиси У.Х. Саноатчилик ва Нуристон маҳалларида яшайдиган фуқаролардан кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган мажбурий тўловларни ундириб келган.

133 фуқародан олинган нақд пулларни банк муассасасига топшираман деб, уларнинг ишончига кирган. Хонадонларнинг абонент дафтарчаларига қарздорлик тўланганлиги ва қарздорлиги йўқлиги ҳақидаги ёзувларни киритиб, жимжимадор имзо ҳам чеккан. Шу йўл билан у кўрсатилган хизматлар учун йиғилган 24 миллион 833 минг сўм нақд пулни тегишли тартибда кирим қилмасдан ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан У.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилди.