French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
132 миллиард сўмдан зиёд энергия ресурлари талон-торож қилинган – “Ўзэнергоинспекция”
15:58 / 2025-12-03

Инспекция ахборот хизматининг хабар беришича, ноябрь ойида ҳудудларда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 289 та ҳолати аниқланган.

Бу ҳолатлар туфайли 26,1 миллион киловатт соат электр энергияси ва 27,2 миллион метр куб табиий газ талон-торож қилинган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 132 миллиард 752 миллион сўмлик зарар қайд этилган.

Шу билан бирга, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 518 та маъмурий иш расмийлаштирилди.  

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА