Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1300 доллар пора талаб қилган бош ҳисобчига жиноят иши қўзғатилди
07:30 / 2022-02-17

ДХХ Сурхондарё вилояти Денов тумани бўлимига ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи номига Денов тумани “Водий” маҳалласида яшовчи Ж.Ш. мурожаат қилиб, ишга қабул қилиш бўйича таъмагирлик қилинаётганини маълум қилган.

Мазкур маҳаллада жойлашган тез тиббий муассасасида бош ҳисобчи бўлиб ишловчи фуқаро Ш.Б. ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тез тиббий ёрдам муассасаси “103” хизматига  юқори ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ишга қабул қилиш учун фуқаро Ж.Шдан жами 1300 АҚШ доллари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспорт нусхаси ва меҳнат дафтарчаси билан биргаликда келишини айтган.

Шунинг учун фуқаро Ж.Ш. хизмат мавқеидан фойдаланиб пора талаб қилиб келаётган бош ҳисобчиси Ш.Б.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолатда Ш.Б.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28-211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд.

Шу сабабли ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА