English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
130 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўз рейтингини оширди
16:54 / 2024-08-14

АОКАда Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорлар барқарорлик рейтинги юзасидан маълумот берилди.

Рейтинг бўйича 23 та мезон белгиланган. Улар 3 гуруҳга бўлинади. Жумладан, умумий кўрсаткичлар 10 та, балларни камайтирувчи кўрсаткичлар 9 та ва қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар 4 та. 

Қайси тоифадаги тадбиркорлар рағбатлантирилади? 

«ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектлари учун, солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади. 

Шунингдек, 2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майга қадар ушбу рағбат чоралари «А» ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этилади. 

«АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектлари учун 4- ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш муддати миқдоридан қатъи назар, 7 йил (тенг улушларда) этиб белгиланган. Бунда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси (13,5 фоиз) миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди. 

[gallery-18714]

«А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига, солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кун муддатда амалга оширилади. 

Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади. 

Юқорида назарда тутилган рағбатлантириш чоралари давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бунда, рейтинги паст бўлган корхоналар учун чоралар назарда тутилмаган. Имтиёзлар рейтинг даражасидан келиб чиқиб берилади. 

Солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар ва преференцияларни юридик шахсларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиш тартиби тасдиқланган. 

2024 йил 25 майдан кейин рейтинги юқори ва ўрта бўлган тадбиркорларга субсидия, имтиёз ҳамда преференциялар уларнинг тоифаларига қараб 50 фоиздан 100 фоизгача бўлган миқдорларда тақдим этилади. 

4- ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади. 

Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси пасайганда, имтиёзлар бериш 3 ой давомида сақланади, кўтарилганда кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига қараб берилади. 

Ш.Маматуропова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА