Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
13 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:10 / 2023-01-12

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 10-12 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи  7-12 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи  7-12 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 7-12  даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, баъзи жойларда  20 даражагача,  кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда 12 даражагача совуқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 17 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, айрим жойларда 17 даражагача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 10-15 даража совуқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 12-15 январь кунлари Ўзбекистонга Волгабўйидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида ҳосил бўлган совуқ ҳаво массасининг кириб келиши сақланиб қолади.  

12-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17, айрим жойларда 20 даражагача, шимолда 20-25, Устюрт ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида 27-30 даражагача совуқ, кундузи 5-10, баъзи жойларда 12 даражагача, жанубда ва Фарғона водийсида кечаси 8-13, кундузи 3-8 даражагача совуқ бўлади.  

Йўлларда яхмалак юзага келади.

12-16 январь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.                                                                                                         

ЎзА