Жорий йилнинг 7 ноябр куни спортни ривожлантириш вазирлигида “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вазирлик ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари вакиллари томонидан оммавий югуриш мусобақасини ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик ишлари юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, 13-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан юртимизнинг 15 та ҳудудида “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақасига старт берилади. Пойтахтда эса “Янги Ўзбекистон” ва “Ашхобод” сайлгоҳлари ҳамда “Ҳумо Арена” майдонларида ташкил этилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/g8vU96s3ekg" title="13-ноябр куни оммавий югуриш мусобақасига старт берилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ўтказиладиган мазкур мусобақада Республика бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчиларнинг қатнашиши кутилмоқда.
Уларнинг 27 минг нафари 85 та олий ўқув юртлари номидан иштирок этаётган талабаларни ташкил этади. Мусобақа анъанага кўра, Sport.Uz телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.
Матбуот анжумани давомида оммавий югуриш мусобақаларининг йўналишлари, югуриш хавфсизлигини таъминлаш ҳамда имкониятлари чекланган иштирокчиларни ҳам ихтиёрий равшда жалб этиш борасидаги масалалар ҳам келишиб олинди.
М. Эшмирзаева, Д. Якубов (видео) ЎзА