Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи туманларда секундига 23-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
13-15 ноябрь кунлари республикамизда ҳамда шимолда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин.
14-16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир қорга айланиши, айрим туманларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши мумкин.
ЎзА