Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
13 ноябрь — Халқаро кўзи ожизлар куни
17:47 / 2025-11-13

1984 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қарорига кўра 13 ноябрь санаси Халқаро кўзи ожизлар куни сифатида нишонланади.

Бу сана нафақат бир инсон хотирасини эъзозлаш, балки бутун жамиятга кўзи ожизлар ҳаёти, уларнинг эҳтиёжлари ва имкониятлари ҳақида ўйлаш учун муҳим даъватдир.

Кўзи ожиз инсонларнинг жамиятда тўлақонли иштирокини таъминлашда таълим тизими алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда дунёда махсус Брайль алифбоси, овозли китоблар, экран ўқувчи дастурлар ва сунъий интеллект асосидаги технологиялар орқали кўзи ожиз инсонлар ҳам маълумот олиш ва ўз салоҳиятини намоён этиш имкониятига эга бўлиб бормоқда.  

Бундай имкониятлар яратилиши нафақат ижтимоий адолат талаби, балки ҳар бир инсоннинг жамият тараққиётида ўз ўрнига эга эканини англатади.

Кўзи ожизларга нисбатан муносабат бу жамият маданияти ва инсонпарварлик даражасини кўрсатадиган мезондир. Шу сабабдан Халқаро кўзи ожизлар кунида турли давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари томонидан маънавий-маърифий тадбирлар, акциялар, очиқ мулоқотлар ўтказилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат уларни қўллаб-қувватлаш, балки кенг жамоатчилик онгини ўзгартиришга ҳам хизмат қилади.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА