English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
13 миллион сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик бартараф этилди
17:44 / 2023-05-25

Наманган туманидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига жорий йилнинг 18 май куни “Бўстон” маҳалласида яшовчи С.Ф. томонидан мурожаат келиб тушган.

Унга кўра, фуқаро 2021 йилда янги яшаш ҳовлиси учун электр ҳисоблагич ўрнатиш мақсадида Давлат хизматлари маркази томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган тумани бўлимига ариза берган. Истеъмолчининг икки маротаба такроран берган аризаси масъулларнинг масъулиятсизликлари оқибатида ўрганиб чиқилмаган ва ижро интизомига риоя этилмаган. 2023 йил май ойида эса электр тармоғига ноқонуний улангани тўғрисида далолатномага асосан, фуқаро С.Ф. га 13 567 050 сўм жарима белгиланган.  

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, фуқаронинг Давлат хизматлари маркази орқали берган аризаларига асосан, ушбу қарздорлик асоссиз деб топилди. Фуқаро томонидан бугунги кунга қадар фойдаланган электр энергияси учун 1 900 000 сўм пул маблағи қайта ҳисоб-китоб қилиниб тўланди ва янги электр ҳисоблагич ўрнатиб берилди. Натижада, истеъмолчининг 13 567 050 сўм нореал қарздорлиги бартараф этилишига эришилди.  

М.Қосимова, ЎзА