English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,3 миллион нафарга яқин аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш учун 183,6 миллион AҚШ доллари йўналтирилади
13:03 / 2023-04-13

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Aдиз Бобоев Жаҳон банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассиси Роберт Вробел бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди. 

Унда Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида ташкил этилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси муҳокама этилди. 

Учрашувда “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси офиси раҳбари Зафар Ўроқов ҳамда Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолиятини ва техник кўмак лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўлими масъул ходими Нам Aлександра иштирок этди. 

Маълумот учун, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Фарғона, Aндижон, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, лойиҳа доирасида 2020–2024 йиллар давомида 5 та вилоятнинг 21 та туманларидаги 306 та маҳаллаларда базавий инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларини янгилаш натижасида 1,3 миллион нафарга яқин аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга эришилмоқда. Ушбу мақсадлар учун 183,6 миллион AҚШ доллари йўналтирилмоқда. 

Суҳбат давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ўртасида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасининг ўзига хослигини, аҳоли ва жамоа сафарбарлиги асосида шакллантирилишини инобатга олиб, лойиҳанинг 2-фазасини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. 

Шунингдек, томонлар лойиҳани ривожлантиришда тажрибалар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш, лойиҳанинг 2-фазаси учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаш, лойиҳада аёлларнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш, техник ёрдам кўрсатиш ҳамда қайта тикланадиган манбалардан кўпроқ фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди. 

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга келишиб олди. 

ЎзА