1,3 миллиард сўм миқдоридаги электр энергияси ўғринча ишлатилган
Андижон вилояти Бўстон туманида ўтказилган назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, “А.Ф” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблаш ускунасининг назорат муҳри бузилган ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматига кўра, бу ноқонуний ҳолат тизимга 1,3 миллиард сўм миқдорида зарар келтирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА