Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
13 июлдан бошлаб маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади
12:00 / 2020-07-10

Республика махсус комиссияси Қарори билан жорий йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида транспорт воситалари ҳаракатига чеклов ўрнатилди.

Республика махсус комиссияси Қарори билан жорий йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида транспорт воситалари ҳаракатига чеклов ўрнатилди.

Бугундан автобуслар ҳаракати ҳам вақтинчалик тўхтатилади.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда маълум қилинишича,13 июль душанба кунидан эътиборан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилмоқда.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг маълум қилишича, кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади. Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказиш темирйўл ва автобус ташувлари орқали амалга оширилади.

Шу билан бирга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан «сариқ» ва «яшил» тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

- Йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

- Ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

- Фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.