Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, Устюртда 10-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ, чўл худудларида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши, сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
12-14 февраль кунлари Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади (ёғаётган ёмғир шимолда қорга айланади), баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), вақти-вақти билан кучи ёғингарчилик бўлади.
12-16 февраль кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
12-16 февраль кунлари республикамизнинг тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА