Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
13 декабрь куни мамлакатимизда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти
15:02 / 2023-12-12

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўллар яхмалак бўлади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 5-7 даража илиқ кузатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Йўллар яхмалак бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 5-10  даража совуқ кузатилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Йўллар яхмалак бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача тезлашиши мумкин.  Кечаси 10-15, кундузи 3-8 даража  совуқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 15-20, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб,  туман тушади. Йўлларда ях кузатилади.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача тезлашиши мумкин.  Кечаси 11-16, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4-9  даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда ях кузатилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 3-8  даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 5-10  даража совуқ бўлади.

 

ЎзА