Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғли жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Сели келиши, қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
12-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
12-14 апрель кунлари республикамизнинг айрим туманларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғли жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади).
12-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА