13,4 минг тонна хурмо экспорт қилинди
Мамлакатимиздан 2020 йилнинг тўққиз ойи мобайнида 1 миллион 733 минг долларлик 13,4 минг тонна хурмо экспорт қилинди.
Мамлакатимиздан 2020 йилнинг тўққиз ойи мобайнида 1 миллион 733 минг долларлик 13,4 минг тонна хурмо экспорт қилинди.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 тоннага, биргина мева экспортидан валюта тушумлари эса 28 фоизга ошган.
Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси маълумотига кўра, хурмонинг 50 фоизи Қирғизистон ва 39 фоизи Россияга экспорт қилинган. Эътиборлиси, жорий йилда хурмо экспорти Туркманистонга 3,2 баравар, Украинага эса 1,2 баравар ошган.
Хурмо бу йил илк бор Полша, Литва ва Германияга экспорт қилинди.