French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
129 минг нафар ўқувчи паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли маълумотлари электрон базага киритилмаган
16:31 / 2023-01-26

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини сўради.

Маълумки, абитуриентлар тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун паспорт (ID карта) маълумотларини “ABITUR” электрон дастурига киритиш талаб этилади. Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлиги эслатиб ўтилади.

Ушбу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг “ABITUR” электрон дастури билан интеграция қилинган. 

Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 129 минг (33%) нафари паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага киритилмаган.

ЎзА