English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
125 та инвестиция лойиҳаси саккиз мингдан зиёд янги иш ўрнини яратади
14:57 / 2021-03-22

Тошкент вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 11,5 триллион сўм бўлган 125 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, деб маълум қилди “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, ўзининг табиий захираларига бой бўлган Тошкент вилоятида қурилиш материаллари саноати йилдан-йилга жадал суръатларда ривожланяпти. Ҳудудда ушбу йўналишда инвестициялар салмоғи ортиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида 2020 йилда 973  корхона томонидан 4,9 триллион сўмлик 25 дан зиёд асосий турдаги қурилиш материаллари (керамик плиткалар, керамогранит, керамик блоклар, цемент, газобетон, санитар-техник буюмлар, оҳак, пардозбоп тошлар, металлоконструкциялар, пластмасс қувурлар ва бошқа турдаги қурилиш материаллари)  ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, 2020 йилда умумий қиймати 9 триллион сўм бўлган 102  лойиҳа ишга туширилиб, 3 минг 777 янги иш ўрни яратилган. Лойиҳаларни молиялаштиришга 1 триллион сўм ташаббускорларнинг маблағи, 263 миллиард сўм банк кредити ҳамда 110 миллион доллар хорижий инвестиция ва кредитлар йўналтирилган.

Хусусан, ўтган йилда Оҳангарон туманида автоклав газобетон ишлаб чиқариш бўйича мамлакатимизда Германия технологияси ўрнатилган ягона корхона "Артон” корхонаси ишга туширилди. Янги қувват

255 миллиард сўм инвестиция ҳисобига яратилди. Корхона йилига 200 минг куб метр газобетон блоклари ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ушбу йўналишда Ўртачирчиқ туманида ҳам йирик лойиҳа амалга оширилди. "Тошкент темир-бетон уй қурилиш комбинати" МЧЖ томонидан 201 милилард сўм инвестиция ҳисобига йилига уй-жойлар қуриш учун 200 минг куб метр газобетон ишлаб чиқариш қуввати барпо этилди ҳамда 280  янги иш ўрни яратилди.

Юқори Чирчиқ туманида эса лойиҳа қиймати 289,9 миллиард сўм бўлган "EURO GLOBAL INVEST" МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда Германия технологияси асосида йилига 180 минг квадрат метр уй-жой қуриш учун йиғма темир-бетон буюмлари ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, лойиҳа амалга оширилгач, 380 та янги иш ўринлари яратилди.

Амалга оширилган ишларнинг узвий давоми сифатида

2021-2022 йилларда ҳам умумий қиймати 11,5 трилилон сўм бўлган 125 та қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади ҳамда 8 минг 62  янги иш ўрни яратилади.

Жумладан, Ангрен шаҳрида "Lux Stone" МЧЖ томонидан 45 миллиард сўм инвестиция ҳисобига йилига 100 минг квадрат метр шиша кристалит (стеклокристалит) плиткалар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади. Ҳудудда  жорий йилда "Angren Insulation" МЧЖ ҚК томонидан йилига 30 минг тонна шиша момиғи асосида иссиқлик сақловчи материаллар (стекловата) ишлаб чиқариш имкониятига эга корхона фаолиятини бошлайди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Тошкент вилоятида газобетон ишлаб чиқариш қувватлари янада оширилади. Хусусан, "Sof Kristall-Wei Jing Shi" МЧЖ ҚК томонидан Чирчиқ шаҳрида 76,3 миллиард сўм инвестиция ҳисобига йилига 300 минг куб метр газобетон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 100 иш ўрни яратилади.

Натижада 2021 йилда ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш хажми 9,3 триллион сўмгача, жумладан, импорт ўрнини босувчи материаллар ишлаб чиқариш 85 миллион долларгача ошириш, давлат бюджетига тушумларни 812 миллиард сўмга, экспорт ҳажмини 62 миллион долларга таъминлаш имконияти яратилади ва 3 минг 572 та янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган.

ЎзА