125 миллион маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди
Чортоқ туманида яшовчи бир қатор фуқаролар «HALOL GOʼSHT EXPORT» МЧЖ билан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида шартнома имзолайди. Шартномага кўра, МЧЖ фуқароларга жами 125 000 000 сўмлик зотли қуёнлар етказиб бериш керак эди, аммо буни қарангки, қуёнлар вақтида эгаларига топширилмаган.
Ҳолатдан норози бўлган истеъмолчилар тадбиркорга бир неча маротаба шикоят қилган, бироқ мурожаатлар эътиборсиз қолаверади.
Оқибатда чорасиз қолган фуқаролар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Ходимлар тадбиркорга бир неча маротаба тушунтиришга уринса-да, муаммо ечим топмайди. Шундан сўнг мазкур иш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилади.
Натижада суд қарорига асосан, маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА