English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
121 ёшли иштихонлик момога давлат мукофоти топширилди
11:40 / 2024-08-31

Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига кўра, 100 ёшдан ошган нуронийлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Иштихон тумани Боғихон маҳалласида яшовчи Бувсара Саидова ҳам бор.

Бувсара момо 1903 йилда Ўразбойовул қишлоғида туғилган. Турмуш ўртоғи Авазхон Саидов билан 2 ўғил, 4 қизни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун 36 нафар невара, 60 нафардан ортиқ чевара ардоғида умргузаронлик қилаётган Бувсара момо катта оиланинг дуогўйи.

Энг улуғ, энг азиз байрам кунларида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Зебинисо Раҳмонова, Иштихон тумани ҳокимлиги масъуллари, фаоллар Боғихон маҳалласидаги Бувсара момо хонадонига бориб, онахонни табриклади.

Вилоят ҳокими ўринбосари 121 ёшли момога давлатимиз раҳбари номидан "Шуҳрат" медали ва байрам туҳфаларини яқинлари даврасида топширди.

Хонадондаги суҳбат чоғида юртимизда ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бувсара Саидова ёшлик йиллари қийинчиликлари, уруш даврида халқимиз бошидан ўтказган оғир кунларни ёдга олиб, тинчлик  энг буюк неъмат эканлиги, бугунги кунлар учун шукрона айтиш зарурлигини таъкидлади.

Кўрсатилган юксак эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири