Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
120 ёшли Бийбихон момо: “Деҳқончилиққа барака берсин, сув мўл бўлсин”
11:13 / 2022-04-02

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани бўлинмаси томонидан “Ӯзбекистон” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 120 ёшли Бийбихон момо Ўтениязованинг ҳолидан хабар олиниб, совға-саломлар улашилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 31 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан хайрли ишлар бошланди. Эзгулик ва мурувват, меҳр-оқибат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойини аҳоли катта хурсандчилик ва кўтаринки кайфиятда кутиб олди.

1900 йили таваллуд топган момо айни пайтда 17 нафар невара,  12 чевара ҳамда 5 нафар эвара қуршовида бахтли ҳаёт кечирмоқда. Болалиги очарчилик даврига тўғри келди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида хизмат қилди. Момога бугунги бахтли кунларни кўриш насиб этди.

– Бу кунларга етказганига шукр қиламан, – дейди дуога қўл очган Бийбихон  момо Ўтениязова. – Давлатимиз раҳбарига катта раҳмат, биз кекса авлод вакилларига  барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Эсон-омончилик бўлсин. Деҳқончилиққа барака берсин, сув мўл бўлсин.

Муборак Рамазон ойида шу каби хайрия тадбирлар давом этади.

Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири