Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
120 ўринли боғча фойдаланишга топширилди
17:42 / 2025-07-25

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ реконструкция қилиниб, янги қиёфада фойдаланишга топширилди. Ҳозирда мазкур муассаса 120 нафар болани қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, замонавий таълим стандартларига мос равишда жиҳозланган.

Ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида боғчада дарс ва дам олиш хоналари, мусиқа ва гимнастика заллари, овқатланиш хоналари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги бурчаклари янгидан барпо этилди. Болалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратилди.

Бино илк бор 1985 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, вақт ўтиши билан таъмирга муҳтож ҳолатга келган. Шу сабабли 2023 йилги Инвестиция дастури доирасида 2024 йил июнь ойида муассасани реконструкция қилиш учун 3 миллиард 176 миллион сўм маблағ ажратилди. Бунёдкорлик ишлари “Анти-кор” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан амалга оширилди.

Боғчанинг қайта очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Ширин шаҳар ҳокими Ниёз Хазраткулов, маҳаллий жамоатчилик, соҳа мутахассислари, болаларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда шаҳар ҳокими таълим муассасасида яратилган имкониятлар ёш авлоднинг ҳар томонлама ривожланишига хизмат қилиши ва бу каби лойиҳаларни кўпайтириш муҳим эканини таъкидлади.

[gallery-24631]

Реконструкция қилинган ушбу маскан келажак авлодга муносиб таълим-тарбия бериш, уларнинг соғлом ва баркамол вояга етиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ғулом Примов,

Шаҳриёр Ортиқбоев, ЎзА мухбирлари