Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
120 нафар қишлоқ аёли ишли бўлди
14:04 / 2019-08-31

Сирдарё туманидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудида “Sirdaryo baraka chevarlari” масъулияти чекланган жамиятининг тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

Сирдарё туманидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудида “Sirdaryo baraka chevarlari” масъулияти чекланган жамиятининг тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бири – хотин-қизлар бандлигини таъминлашдир. Бу ташаббус ижроси юзасидан вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилаётир. Сирдарё туманининг энг чекка қишлоғида ана шундай замонавий корхона ишга туширилганлиги, яқин кунларда яна худди шундай корхоналар Сайхунобод ва Сардоба туманларида ҳам фойдаланишга топширилиши қишлоқ аёллари учун чинакам байрам совғаси бўлади.

photo_2019-08-31_14-04-20.jpg

Ушбу тикув корхонасини барпо этиш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида корхонани жойлаштириш ҳудудини белгилаш ва тегишли муҳандислик тармоқларига уланишида вилоят, туман ҳокимликлари томонидан зарурий амалий ёрдам кўрсатилди.

Қаровсиз қолдирилган собиқ МТП омбори ўрнида, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган тикув мажмуаси янгидан бунёд этилди. Ана шунинг ҳисобига Истиқлол ва қўшни маҳалладаги 120 нафар ишлаш истагини билдирган қишлоқ хотин-қизлари доимий иш ўрни билан таъминланди.

Корхонага ишга қабул қилинган касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари, тикув-бичув ишларида тажрибаси бор қишлоқ аёллари бир ой давомида Тошкент шаҳридаги “АRJ Feishin” компаниясига қарашли тикув корхонасида малака ошириб қайтди.

Корхонада ходимлар унумли меҳнат қилишлари ва бўш вақтларида мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Ишчи-хизматчилар махсус кийим-бош ва бир маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Қатнаб ишлаётган ходимлар учун иккита автобус ажратилган.

photo_2019-08-31_14-04-21.jpg

– Корхонамизда асосан импорт ўрнини босувчи аёллар, болалар ва эркаклар кийимлари ишлаб чиқарилади, – дейди корхона тикув-бичув ишлари устаси Ойгул Равшанова. – Бу ерда тикиб, тайёрланаётган кийимлар, буюртма ва тузилган шартномага асосан тўлиқ Россия давлатига экспорт қилинади. Қишлоқда мана шундай замонавий фабрика ишга туширилганидан ҳудуд аёллари жуда хурсанд.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.