English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
120 метр баландликдан отилиб тушувчи Сангардак шаршараси
08:00 / 2020-07-20

Сангардак шаршараси – Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани марказидан қарийб 55 километр узоқликда, тоғлар орасидаги Сангардак қишлоғида жойлашган.


Сангардак шаршараси – Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани марказидан қарийб 55 километр узоқликда, тоғлар орасидаги Сангардак қишлоғида жойлашган.

Шаршара ер сатҳидан 120 метр баландликдаги тоғ қоясидан отилиб тушади. Унинг суви ёз фаслида кўпаяди, кузда эса камая бошлайди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, унинг зилол суви баланд тоғлардаги музликларнинг эришидан ҳосил бўлади.

Ўзига хос ажиб табиати, майин эсувчи салқин шабадаси бу жойни кишиларнинг севимли зиёрат масканига айлантирган. Шаршаранинг зилол сувидан баҳраманд бўлиш, офтоб деярли тушмайдиган хушҳаво манзарани томоша қилиш истагидаги сайёҳларнинг саноғи йўқ.

photo_2020-07-20_07-29-42 (2).jpg

photo_2020-07-20_07-29-45.jpg

photo_2020-07-20_07-29-49.jpg