Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 ёшли шахматчимиз Орият Обиджонов қитъа чемпионлигига эришди
09:10 / 2025-11-23

Таиланднинг Бангкок шаҳрида шахмат бўйича 8–18 ёшгача ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг рапид йўналишидаги мусобақалар якунланди.

32 мамлакатнинг 700 нафар шахматчи ёшлари иштирокида ўтаётган чемпионатнинг 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги рапид йўналишида ҳамюртимиз Орият Обиджонов муваффақиятга эришди.

Рапид баҳсларининг 7 турдан иборат мусобақасида О. Обиджонов мағлубиятсиз иштирок этиб, 6 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига ушбу ёш тоифасида қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Айтиш лозим, мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоасининг 36 нафар аъзоси ўз ёш тоифаларида иштирок этмоқда.

Мусобақа низомига мувофиқ 21-22 ноябрь кунлари рапид йўналишидаги мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар аниқланган бўлса, 22-39 ноябрь кунлари стандарт ва блиц йўналишидаги мусобақалар бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, ЎзА