Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 йилда илк бор ўқувчи қиз олимпиада ғолиби бўлди
16:21 / 2021-05-10

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилоятида мaтемaтикa, кимё вa биология фaнлaри бўйичa фaн олимпиaдaсининг республикa босқичи бўлиб ўтди.

Математика бўйича фан олимпиадасининг республика босқичида илк бор ўқувчи қиз – Севара Остонова ғолибликни қўлга киритди.

Севара 7-синфдан халқаро олимпиадаларда иштирок этиб келади. 2017 йили Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида бўлиб ўтган халқаро математика мусобақасида иштирок этиб, индивидуал олтин, жамоавий кумуш медаль соҳиби бўлганди. 2018 йили Озарбайжоннинг Боку шаҳрида математика, кимё, физика фанлари бўйича ўтказилган олимпиадада кумуш медали билан тақдирланган.

Маълумот ўрнида: сўнгги бор бундан 12 йил аввал – 2009 йили самарқандлик академик лицей ўқувчиси Салимова Диёра математика фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритганди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА