Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 та олийгоҳда таълим қозоқ, туркман, қирғиз, тожик тилларида ҳам олиб борилади
14:10 / 2022-05-26

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг миллий озчиликлар иши бўйича олий комиссари сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси A.Томсен ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Р.Ҳакимов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларнинг миллий озчиликларнинг таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан туркман, қозоқ, тожик ва қирғиз тилларида республикада таълим олиш имконияти ҳақидаги мулоҳазалари мулоқотнинг асосий мазмуни бўлди. 

–Республикамизнинг айрим олий ўқув юртларида, ўзбек, рус ва қорақалпоқ тиллари билан бирга 12 та олийгоҳда таълим қозоқ, туркман, қирғиз, тожик тилларида ҳам олиб борилади. Бу кўпинча маълум бир миллатнинг ихчам яшаш жойи бўлган ҳудудларга тўғри келади – маълумот берди олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари  Р.Ҳакимов. 

Шунингдек, маилакатимизда истиқомат қилаётган миллий озчиликлар вакилларининг таълим-тарбияси бўйича ҳуқуқларини таъминлашга доир шароитлар ва чора-тадбирлар билан танишиш,  соҳада ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

Айтиш керакки, МООК Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (АҚШ) томонидан ташкил этилган тузилма ҳисобланиб, ташкилотнинг бош қароргоҳи Гаага (Нидерландия)да жойлашган. МООК институти ЕХҲТга аъзо давлатлар ҳукуматларига миллий озчиликларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари тўғрисида тегишли тавсиялар бериш, мониторинг қилиш мақсадида ташкил этилган. 


   ЎзА