Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12-Олимпия саммитида Ўзбекистон вакиллари қатнашди
00:04 / 2023-12-08

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ўтказилган 12-Олимпия саммитида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.Қосимов онлайн тарзда иштирок этди.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах олиб борган саммитда дунё бўйлаб олимпизм ҳаракатини янада ривожлантиришга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Саммитда олимпия ҳаракатининг етакчи вакиллари бевосита Лозаннадан иштирок этган бўлса, Миллий олимпия қўмиталари вакиллари онлайн форматда қатнашди.  

Даставвал, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциясида илгари сурилган “Тинч ва гўзал дунёни спорт ҳамда олимпизм ғоялари орқали қурамиз” лойиҳаси муҳокама қилинди. Муҳокамалар сарҳисобида 118 мамлакат ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Икки мамлакат бетарафлигини билдирган бўлса, битта давлат вакиллари қарши овоз берди.

Йиғилиш давомида "Париж-2024" Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик масаласида фикрлар билдирилди. Қатнашчилар Франция пойтахтида ўтадиган Олимпия ўйинлари тарихда туб бурилиш ясаши ҳақида сўз юритди. "Париж-2024"да спортчилар масаласида гендер тенгликка эришиш мавзуси олимпизм ғояларини ифода этиши таъкидланди.

Саммит якунида Милан – Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик, анти допинг, сиёсатдан ҳоли спорт, рақамли алоқа, киберспорт Олимпия ўйинлари лойиҳасини ўрганиб чиқиш каби мавзулар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Т. Рўзиев, ЎзА