Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечқурун шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-16, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 11-16, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 11-16, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
12-13 октябрь кунлари республика бўйлаб, 13 октябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади.Тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Республиканинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим туманларида секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.
13-14 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 10-15, кечаси 2-5 даражагача илиқ, шимол бўйлаб 1-3 даража совуқ бўлиши мумкин.
ЎзА