Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
09:25 / 2022-11-11

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-5 даража совуқ,   кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво  бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси  2 даража совуқ, 3 даража илиқ,  кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 9-14 даража  илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди.  Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси  2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

 

ЎзА