Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 нафар самарқандлик фуқаро афв этилди
09:28 / 2020-05-23

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Муборак Рамазон ҳайити арафасида қабул қилинган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига кўра, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 258 фуқаро афв этилди.

– Халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида эълон қилинган фармон билан вилоятимизда жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 12 нафар фуқаро афв этилди – дейди Самарқанд вилояти ИИБ пробация бўлими бошлиғи Зокир Абдураҳмонов. – Бу шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилди, 5 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 4 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. 

Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар ташкил этади. Эндиликда бу фуқароларни ижтимоий муҳитга мослаштириш, бандлигини таъминлаш юзасидан зарур ёрдам кўрсатилади.