Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 нафар ногиронлиги бўлган бола оилавий муҳитга қайтарилди
19:30 / 2025-07-14

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилаларга қайтариш бўйича тизимли ишлар доирасида яна бир муҳим натижага эришди.

Хусусан, йил бошидан буён Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида тарбияланаётган 12 нафар бола оила муҳити ва индивидуал парвариш шароитларига кўчирилди.

Бунда болаларнинг психологик, ижтимоий ва тиббий эҳтиёжлари чуқур ўрганилди, ҳар бир бола бўйича индивидуал режа тузилди.

Мутахассислар (психолог, дефектолог, реабилитолог) болалар ва қабул қилувчи оилаларни мослаштириш бўйича ойлик дастур юритди. Болалар оилаларга жойлаштирилгач, ҳар ой мониторинг ўтказилмоқда ва зарур ҳолларда ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири