Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 нафар боксчимиз финал остонасида жанг қилади
10:15 / 2025-08-08

Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг U-19 ёш тоифасида 7 нафар терма жамоамиз аъзоси ярим финал йўлланмасини нақд қилди. Қизлар жамоамиздан 6 нафари 1/2 финал босқичига чиқди.

Бугун, 8 август куни ярим финал босқичида 12 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Дарвоқе, +80 кг вазндаги Собирахон Шаҳобиддинова қуръага кўра, тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритган.

Жуфтликлар билан танишинг:

-48 кг: Мафтуна Мусурмонова - Тҳао Тҳан Лус (Вьетнам)  

-60 кг: Севара Маматова - Алина Кудаигенова (Қозоғистон)

-70 кг: Райҳона Қурбонбоева - Зарина Асанова (Қирғизистон)  

-75 кг: Мафтуна Янгиева - Тонгтонг Гу (Хитой)  

-80 кг: Рухшона Парпиева - Куралай Егинбайкизи (Қозоғистон)  

-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов - Тортубек Адилет (Қозоғистон)  

-65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов - Юҳенг Ли (Хитой)  

-70 кг: Абдулазиз Жўрақулов - Моҳаммад Салеҳ Роозбаҳани (Эрон)  

-75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев - Усман Капаров (Қирғизистон)  

-80 кг: Норбек Абдуллаев - Ҳеон-Сеунг Жеонг (Жанубий Корея)  

-85 кг: Самир Собиров - Дамҳеон Парк (Жанубий Корея)  

+90 кг: Ислам Салиҳов - Аббас Гаршасби (Эрон)  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА