Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 миллиарддан ошиқроқ маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди
12:00 / 2021-07-12

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 6 314 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 3 837 таси оғзаки, 1 640 таси ёзма, 837 таси эса электрон шаклда юборилган.

Мазкур 837 та электрон мурожаатнинг 574 таси «Президентга мурожаат портали», 174 таси ягона Давлат интерактив портали орқали Бош прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган.  

89 та мурожаат Федерациянинг виртуал қабулхонасига ҳамда “Telegram” ижтимоий тармоғида ташкил этилган @PotrebitelUz_bot  манзили орқали йўлланган.

Мурожаатларнинг 5 937 таси яъни, 94 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 12 166 168 672 (ўн икки миллиард бир юз олтмиш олти миллион бир юз олтмиш саккиз минг олти юз етмиш икки) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

32 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 314 651 898 (бир миллиард уч юз ўн тўрт миллион олти юз эллик бир минг саккиз юз тўқсон саккиз) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Бундан ташқари, Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган жами 34 та мурожаат юзасидан уларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, назорат органларига тегишли мурожаатлар йўлланиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 15 400 000 (ўн беш миллион тўрт юз минг) сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

Ҳисобот даврида истеъмолчилар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, мурожаатларнинг 2 414 таси (38,2%) савдо соҳасига, 803 таси (12,7%) газ таъминоти соҳасига, 673 таси (10,7%) электр таъминоти соҳасига, 326 таси (5,2%) сув таъминоти соҳасига, 226 таси (3,6%) коммунал хизмат соҳасига, 70 таси (1,1%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 432 таси (6,8%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 134 таси (2,1%) транспорт соҳасига, 194 таси (3,1%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 1042 таси (11,2%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Федерация тизимида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали жами 1 750 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши натижасида 1 664 таси ижобий ҳал этилишига эришилди.

Мазкур ижобий ҳал қилинган мурожаатлар натижасида 1 985 138 782 (бир миллиард тўққиз юз саксон беш миллион бир юз ўттиз саккиз минг етти юз саксон икки) сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундирилган.

Бугунги кунда фуқароларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида уларнинг тегишли мурожаатлари Федерация тизимида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони, Федерациянинг виртуал қабулхонаси, Бош прокуратуранинг электрон дастури (crm.trask.uz) ҳамда Президентга мурожаат портали шунингдек, “telegram” ижтимоий тармоғида ташкил этилган @PotrebitelUz_bot манзили орқали қабул қилиб келинмоқда. Бунда фуқаро (истеъмолчи)лар реал вақт режимида мурожаатларини қолдиришлари мумкин

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси