12 май – Халқаро ҳамширалар куни.
1918 йил 12 майда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унвирситетига асос солинган.
1992 йил 12 майда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети ташкил этилди.
1992 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини ташкил қилиш тўғрисида”ги фармони имзоланди.
2000 йил 12 майда Тошкентнинг Бўзсув соҳилида қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи очилди.
2001 йил 12 майда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унга биноан май ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни этиб белгиланди.
2018 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.
2020 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
ЎзА