Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 май - Экологик таълим куни
04:57 / 2024-05-06

Атроф табиий муҳитни асраб-авайлаш ҳамда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишда инсонларнинг экологик маданияти муҳим. Бу эса экологик таълим-тарбия билан чамбарчас боғлиқ.

Зеро, экологик таълим – табиат ва жамият ўртасидаги узвийликни таъминлаш, табиий барқарорликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида Тошкент Ботаника боғида  12 май «Экологик таълим куни»га бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия ходимлари, Тошкент давлат техника университети ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Севара Файзиева ва бошқалар сўзга чиқиб, табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бугунги авлод вакилларининг муҳим вазифаси эканлиги, экологик таълим ва маданият тушунчасини теран англаш лозимлиги  тўғрисида атрофлича тушунчалар берди. Ўз навбатида, талабалар ҳам экологик таълим ва маданият, табиатни асраш борасида ўз фикр- мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида талабалар Ботаника боғи ҳудудидаги ноёб ва қимматбаҳо дарахтлар турлари билан таништирилди.

М. Комилова, ЎзА