Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Хоразм вилоятининг айрим жойларида эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Чўл ҳудудларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 1-6, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши, сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
12-14 февраль кунлари Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади (ёғаётган ёмғир шимолда қорга айланади), баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), вақти-вақти билан кучи ёғингарчилик бўлади.
12-16 февраль кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
12-16 февраль кунлари республикамизнинг тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА