Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
10:35 / 2025-02-11

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.    

Бухоро вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз  қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 1-6  даража илиқ бўлади.    

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар  

11-12 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА