Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 декабрь куни юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:10 / 2024-12-11

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.    

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.    

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

ЎзА