Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:02 / 2025-12-11

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим  жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қашқадарё вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 4-9, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин.  Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража  илиқ кундузи 1-6 даража   илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

11-12 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган  вилоятларининг тоғли туманларида  қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА