Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 декабрь куни истеъмолчиларга 227 миллион кВт соат электр энергияси етказиб берилган
15:02 / 2022-12-13

Энергетика вазирлиги Матбуот штаби хабарига кўра, кеча, 12 декабрь куни электр станциялар орқали 227,2 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шундан республика истеъмолчиларига 227 миллион кВт соат электр энергияси етказиб берилган.

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 154,5 миллион метр куб табиий газ ва 2,2 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 1,7 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.  

Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.  

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида чекловлар (бир ярим соатдан икки соатгача) киритилди. Таъминотдаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 512 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар юзасидан электр қурилмаларида юзага келган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.   

ЎзА