Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
118 нафар ҳунармандга белгиланган субсидиялар ажратилмаган
16:21 / 2023-09-08

Халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган оилавий ҳунармандлар бугун ёш авлодга ҳунар ўргатиш билан бирга, иш ўринлари ташкил этиб, аҳоли бандлигига кўмаклашмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги Ҳунармандлар марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, уста-ҳунармандларга кенг шароитлар яратилмоқда.

Парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган Ҳунармандлар марказлари фаолияти билан танишди. Ўрганишлар давомида Президентимизнинг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди.    

— Ҳунармандчилик ота-боболаримиздан мерос, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган муҳим соҳалардан биридир, — дейди қўмита раиси М.Хўжаева. — Президент фармони ижроси доирасида Тошкент вилоятида жорий йилда 39,6 миллиард сўмлик 1 минг 200 та ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш, бунда тижорат банклари томонидан 27,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратиш орқали 1 минг 922 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.  

Вилоятда иш билан банд бўлган аҳолини ҳунарга ўргатиш орқали “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолик бадали учун 66 нафар фуқарога 68 миллион сўм тўлаб берилган. Аммо устоз-шогирд анъаналари асосида ҳунар ўргатган 118 нафар ҳунармандга белгиланган субсидиялар ажратилмаган.  

Натижада 940 нафар шогирд ҳисобига яратилиши керак бўлган иш ўринлари бажарилмаган. Шунингдек, вилоятда сўнгги 6 йил давомида 17 минг 238 та иш ўрни яратилган бўлиб, жорий йилнинг шу даврига қадар 488 та ҳунарманд ва 3 минг 205 та шогирдлар ҳисобига 3 минг 693 та иш ўрни яратилган. Ўрганишлар давомида ҳунармандлар ижара ва коммунал тўловларини тўлашда қийинчиликларга учраётгани, ёрдамчи ёки шогирд сифатида ишлаб келаётган фуқаролар билан меҳнат муносабатларига қонуний асосда киришилмагани қайд этилди. Бу борада ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.    

М.Комилова, ЎзА