Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
115 та оила яраштирилди
17:03 / 2021-08-21

Жорий йилнинг 6 ойида МИБнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан тегишли ҳамкорлар билан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида 115 та оила яраштирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун Чортоқ туманига ташкил этилган пресс-турда маълум қилинди.

Пресс-тур иштирокчилари Мажбурий ижро бюроси Чортоқ тумани бўлими томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.  

Тадбир аввалида матахассислар томонидан Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармондан келиб чиқадиган вазифалар ижросига тўхталиб ўтилди.

— Жорий йилнинг 6 ойида бўлим томонидан жами 1 миллиард 456 миллион сўм давлат фойдасига ундирилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилди, — дейди  бўлим бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Музаффар Маматқулов.  — Бундан ташқари, бўлим давлат ижрочилари иш юритувидаги 9 минг 415 та ҳужжатнинг 36.8 миллиард сўмлик 5 минг 30 таси тамомланди. Шунингдек, 6 ойда 5,4 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ 19 та ҳужжатнинг 185,9 миллион сўмлик 11 тасининг ижроси таъминланди. Қолган ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳаракатлари давом этмоқда.

 Пресс-турда бўлим томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент маблағларини ундириб бериш, оилаларни яраштириш борасидаги ишлар  ҳақида ҳам маълумот берилди.    

Нигора Раҳмонова, ЎзА