Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
114 оилага хайрия ёрдами кўрсатилди
12:08 / 2020-04-11

Куни кеча марказ томонидан яна 114 та эҳтиёжманд оилага тўққиз турдаги, жами 18 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари ҳамда тиббиёт ниқоблари етказиб берилди.


Қарши шаҳар хайрия ёрдамларини мувофиқлаштириш маркази томонидан эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламларига озиқ-овқат маҳсулотлари пешма-пеш етказиб бериш давом этмоқда.

Куни кеча марказ томонидан яна 114 та эҳтиёжманд оилага тўққиз турдаги, жами 18 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари ҳамда тиббиёт ниқоблари етказиб берилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилнинг 1 апрелидан буён Қарши шаҳар хайрия ёрдамларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 748 та оилага хайрия ёрдами кўрсатилди. Халқимиз бошига тушган бугунги синовли кунларда эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш мақсадида Қарши шаҳар хайрия ёрдамларини мувофиқлаштириш марказига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бераётган саховатпеша тадбиркорлар сони ортмоқда.