Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
112 мингдан зиёд хонадонга замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди
12:56 / 2021-05-27

Андижонда истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан ташкил этилган анжуманда тизим мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

Анжуманда мазкур йўналишдаги ишларнинг бориши юзасидан иштирокчиларга кенг маълумотлар тақдим этилди.  

– Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, бу борада белгиланган ишларни ўз вақтида, сифатли бажарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали раҳбари Давронбек Салоҳиддинов. – Жорий йилда филиалимиз томонидан 0,5 километр узунликдаги газ қувурини реконструкция қилиш, 11 та газ тақсимлаш қурилмасини мукаммал таъмирлаш, шунингдек, 4 минг 597 дона газ тақсимлаш қурилмасини техник кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 961 дона газ тақсимлаш қурилмаси таъмирланиб, техник кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари, 122,2 километр масофадаги газ қувурларини юқори босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари режалаштирилган. Айни кунга қадар 20,6 километр масофадаги қувурлар синовдан ўтказилиб, тозаланди.  

[gallery-2563]

Филиал мутахассислари томонидан 24,1 километр узунликдаги ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус ускуналар ёрдамида текширилди, 39,7 километр масофадаги газ қувури бўялди. Бажарилган ана шу ишлар натижасида 30 та маҳалла ҳудудидаги 16 минг нафарга яқин аҳоли хонадонида табиий газ таъминоти яхшиланди.

Анжуманда аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича ҳам ишлар жадаллик билан олиб борилаётганлиги таъкидланди. Айни кунга қадар “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан вилоятдаги 425 минг нафарга яқин истеъмолчига 575 минг донадан зиёд маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.  

Вилоятдаги ойлик газ тўлдириш қуввати 4 минг 860 тонна ва 457 тонна газ сақлаш қувватига эга мавжуд 4 та газ тўлдириш станция ва шохобчасида барча ишлар белгиланган режа ва тартиблар асосида узлуксиз олиб борилмоқда. Шу билан бирга, 28 та махсус газ ташиш автотранспорти истеъмолчиларга мунтазам хизмат кўрсатмоқда.  

Суюлтирилган газ баллонлари тўлдирилишини онлайн назорат тизимига ўтказиш бўйича ҳам ишлар изчил олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 500 мингдан ортиқ маиший газ баллонларига штрих кодли стикерлар ўрнатилди ва барча истеъмолчилар ID карталар билан таъминланди.

Анжуманда табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилди. Хусусан, шу кунга қадар 112 минг 877 та хонадонга янги, замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиб, уларнинг 110 мингдан зиёди махсус электрон дастурга уланди.

 Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоб олди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА