111 ёшли онахон сайлов участкасига келиб овоз берди
Қашқадарё вилояти Касби тумани Талишбе МФЙ, Қодиробод қишлоғида истиқомат қилувчи 111 ёшли Дилором Йўлдошева Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун тумандаги 454-сонли сайлов участкасига борди ва ўзи муносиб деб топган номзодга овоз берди.
Дилором момо Йўлдашева 1910 йил 1 июлда Қодиробод қишлоғида туғилган. 2020 йилда Президентимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
– Ёшим ўтиб, юришда қийналсам ҳам юртимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш учун сайлов участкасига келдим, – дейди Дилором момо. – Биз мана шундай дориломон кунларни орзу қилгандик. Ниҳоят бугун мана шундай кунларда набираю чеваралар қуршовида умргузоронлик қилаяпман. Шундай экан нега сайловга келмас эканман, албатта келаман. Насиб этса, ҳали яна Президентлик сайловларида қатнашиш ниятидаман.
Ўлмас Баротов, ЎзА